Афғонистон пойтахтида Shamshad TV телеканали биносига ҳужум рўй берди. Бу ҳақда TOLOnews телеканал ходимига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Қайд этилишича, қуролланган бир неча киши бинога маҳаллий вақт билан соат 10.45да (Тошкент вақти билан 11.45) бостириб кирган. Отишма ҳақида хабар берилди, шунингдек, портлаш ҳам эшитилган.

Кейинчалик телеканал ҳужум туфайли эфирга чиқмай қўйди. TOLOnews маълумотларига кўра, қурбонлар орасида телеканал ходимлари ҳам бўлиши мумкин.