Италиянинг Audi концернига тегишли Lamborgini компанияси Массачусетс технологик институти (MIT) билан ҳамкорликда ўйлаб топилган тўлиқ приводли Terzo Millennio (“Учинчи минг йиллик”) гибрид электрокари концептини тақдим этди.

Компанияда таъкидланишича, аккумуляторларнинг одатий блоклари унчалик самарали эмас, уларнинг ўрнига компания янги турдаги суперконденсаторни яратмоқчи. Бу янги тизим нафақат энергияни жамлайди, балки уни бериши ҳам кутилмоқда. 

Фото: The Verge

Суперконденсаторларни яратиш устида ишлар энди бошланди, бироқ ҳозирданоқ шу маълумки, улар алоҳида сиғимни талаб қилмасдан, кузов панелига ўрнатилади. MIT мутахассислари углерод толадан нанотрубкали компонентларни яратиш вариантларини ўрганмоқдалар. Бу компонентлар ҳозирда ишлатилаётган литий-ионли аккумуляторларни алмаштириши керак.

Фото: The Verge

Шу тариқа Lamborghini қувватни, ишлаш муддатини оширмоқчи ва дизайнга зиён етказмаган ҳолда машина аэродинамикасини яхшиламоқчи. Янги машина аввалгиларидан анча енгилроқ бўлади. Terzo Millennio 4 та двигатель билан жиҳозланади. Қолган маълумотлар ошкор қилинмаган.

The Verge’да маълум қилинишича, MIT ва Lamborghini’нинг ҳамкорлиги яна 3 йилга мўлжалланган. Компания институтга ҳар йили 200 минг евро тўлайди.

Фото: The Verge
Фото: The Verge
Фото: The Verge