Жанубий Кореянинг Kia компанияси Rio X-Line «йўлтанламас» ҳэтчбеки қанча туришини маълум қилди. Россия автомобиль бозори учун мўлжалланган кроссовер 774,9 мингдан 1 024 900 рублгача сотилади. Бу эса шу номдаги седандан 30 минг рублга қиммат туради, деганидир. Янги маҳсулот савдосида 2 хил мотор ўрнатилган 8 тўпламдаги машиналар сотилади. Савдога жорий йил 14 ноябридан старт берилади. 

Янги авлод «Рио» седани каби йўлтанламас ҳэтчбекка 1.4 ва 1.6 л ҳажмдаги «тўрт» цилиндрли моторлар ўрнатилади. Улар 100 ва 123 от кучини беради. Машиналар олти диапазонли «механика» ва олти босқичли автомат узатмалар қутисидан иборат. «Рио» X-Line кроссоверининг олд ғилдираклари етакчи экани айтилмоқда. 

Унинг бошланғич тўпламига кондиционер, олд ўриндиқлар ва рул чамбараги иситгичи, 4 та динамикали аудиотизим, электр ойна кўтаргичлар, шиналардаги ҳаво босимини назорат қилиш тизими ҳамда юқорига кўтарилаётганда ёрдам бериш кабилар бор. 

Бошқа тўпламларида орқани кўриш камераси, навигация тизими, Android Auto ва Apple Car Play аудиотизими, калитсиз фойдаланиш, олд ойнани иситиш тизими кабилар бўлади. 

Компания ўз маҳсулотига Lada XRay ва Renault Sandero Stepway кроссоверлари рақобат қилишини айтмоқда. 

Фото: Kia Rio X-Line 
Фото: Kia Rio X-Line 
Фото: Kia Rio X-Line 
Фото: Kia Rio X-Line 
Фото: Kia Rio X-Line