Норвегиялик мактаб ўқувчиси кўп тоннали юк машинаси остида қолишига бир бахя қолди. Юк машинасининг тезкор реакцияси сабаб ҳалокатнинг олдини олишга муваффақ бўлинди. The Sun шу ҳақидаги хабари ва видео билан бўлишди.

Воқеа қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган автомобилнинг видеорегистраторида муҳрланиб қолган. Кадрларда трассада автобус тўхтагани ва ундан бир неча боланинг тушиб қолганини кўриш мумкин. Мактаб ўқувчилари автобуснинг орқасига ўтиб йўлдан ўтишга чоғланишди, бу вақт улар автобус сабаб қарама-қарши томондан келаётган юк машинасини кўрмай қолишди.

Шу пайт болалардан бири йўлдан тезда ўта бошлайди. Юк машинаси уни босиб кетишига бир бахя қолди, ҳайдовчи кескин тормозни босади ва боладан бир неча сантиметр масофада тўхтайди.