Хорижий тиллар – сизни дунё билан боғловчи энг яхши кўприкдир. Чет тилини мукаммал билиш инсоннинг яхши иш топиши, мавқеининг ошиши, саёҳат қилиши ва муҳим вазифаларни ҳал қилишида катта рол ўйнайди.

Агарда  аксарият ёши катта инсонлардан хорижий тилни ўрганишни истайсизми, деб сўрасак, бунга вақт ва ёш тўсқинлик қилишини айтишади. Аслида, эса тил ўрганишнинг эрта-кечи йўқ. У ҳеч қачон ёш, манзил ва вақт танламайди. 

Фото: ARDO 

Шундай экан, фурсатни бой бермай, ҳозирданоқ хорижий тиллардан бирини ўрганишга киришинг. Шу ўринда савол туғилади: Ўзбекистонда чет тилларини мукаммал ва сифатли ўргатувчи муассаса мавжудми? Албатта, мавжуд.

ARDO ўқув маркази пойтахтнинг марказида жойлашган бўлиб, бу ерда сиз малакали ўқитувчилардан хорижий тиллар ва аниқ фанларни ўрганиш имконига эга бўласиз.

Фото: ARDO 

Қайси тиллар ўргатилади?

Ўқув марказида инглиз, француз, испан, немис, итальян, хитой, корейс, турк, рус ва япон тиллари ўргатилади. ARDO билан сиз тил билиш даражангизни ошириб, исталган соҳангизда эркин мулоқот қилишингиз мумкин. Шунингдек, чет тили бўйича кириш имтиҳонларига тайёрланиб, нафақат маҳаллий, балки халқаро тоифадаги олий ўқув юртларининг талабасига айланишингиз мумкин.

Фото: ARDO 

Аниқ фанлар

ARDOда шунингдек, математика ва физика фанлари бўйича ҳам машғулотлар олиб борилади. Тажрибали мутахассислар назарий ва амалий дарс жараёнини олиб борган ҳолда, ўқувчиларга қийин тенгламалар, мураккаб вазифаларни осонгина ечиш йўлларини ўргатишади. Абитуриентлар эса кириш имтиҳонлари, фан олимпиадаларида зарур бўлган билим ва кўникмаларга эга бўлишади.

Фото: ARDO 

Янги ўқув биноси

Ўқувчиларга максимал қулайлик яратиш мақсадида ўқув маркази замонавий ва шинам хоналар билан жиҳозланди. Ҳар бир дарс жараёнига янгича технологиялар ёрдамида инновацион ёндошилади. Тингловчиларга индивидуал эътибор эса олинаётган билимни самарали эгаллашга ёрдам беради.

Фото: ARDO 

Махсус акция

Агарда сиз ARDO ўқув марказида таҳсил олишни истасангиз, махсус акция иштирокчисига айланишингиз мумкин. Юқоридаги курслардан бирига аъзо бўлишни истаган ўқувчилар  учун Янги йил, яъни январь ойигача 10 % чегирма тақдим этилади.

Шошилинг!

Пойтахтдаги ишончли, синалган таълим даргоҳида хорижий тил ва аниқ фанлар бўйича билим-кўникмангизни оширинг.

Фото: ARDO 

Манзил: Тошкент шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, 16 уй. Пойтахт бизнес маркази, 9-қават

Мўлжал: Мустақиллик майдони

Телефон: (+998) 95 144-21-11

                (+998) 93 590-57-57

Facebook: www.facebook.com/ardocenter/

Telegram: http://t.me/ardocenter

Instagram: www.instagram.com/ardocenter/

Реклама ҳуқуқи асосида