iPhone X эгалари смартфоннинг яна бир камчилигидан шикоят қилишди. Одамлар қўнғироқ динамикасидаги шовқин ҳамда товушнинг ҳаддан зиёд баландилиги ҳақида маълум қилишди. 9to5mac.com шу ҳақида хабар берди

Сентябрда iPhone 8 смартфонида ҳам шунга ўхшаш муаммо аниқланганди. Ўшанда Apple'да товуш билан боғлиқ муаммони навбатдаги янгиланишда тўғирлашга ваъда беришганди.  

Бундан аввал iPhone X эгалари дисплейнинг чап томонидаги яшил рангли вертикал чизиқни пайқашган эди. Смартфонни қайта ишга тушириш ва захирадан қайта тиклаш жараёни муаммони бартараф эта олмади. Смартфон соҳиблари унинг жисмоний таъсирга йўлиқмагани ва полга тушмаганини таъкидлашмоқда.

Шу билан бирга, сенсор билан боғлиқ муаммо ҳақида айтилди - смартфон экрани совуқ ҳавода бармоқ билан босишларга жавоб бермаган. Бундан ташқари, у ёниб кетиш ва бошқа визуал ўзгаришларга мойиллиги айтилмоқда. Apple бу муаммони келгуси дастурий таъминотида тузатишга ҳаракат қилади. 

iPhone X 3 ноябрь куни сотувга чиқди. Флагманнинг кенжа модели АҚШда 999 долларга сотилмоқда.