Американинг Matrix Industries компанияси инсон тана ҳароратидан қувват олувчи PowerWatch ақлли соатини илк харидорларга йўллай бошлади. Соат термоэлектрик технология ёрдамида организм томонидан ишлаб чиқарилувчи илиқликни тўплаб, уни батареяни доимий қувват билан таъминловчи энергия манбаига айлантиради. Бу жараён ҳеч қандай сим ёки датчикларсиз амалга ошади. Fortune шу ҳақидаги хабари билан бўлишди.

PowerWatch парчаланган калориялар сони, пульс ҳамда об-ҳавони кўрсатади ва смартфон ҳамда "булут" билан синхронизацияга киришади. Улар сувдан қўрқмайди ва 50 метргача чуқурликда босимга чидамли, аёзда эса одатдагидан-да яхши ишлайди. 

Инсон ўртача 100 Вт иссиқлик ажратади, жиддий жисмоний босимда эса бу рақам 1 кВт'гача етиши мумкин - бу 10 литр сув қайнаши учун етарли дегани. Тана қанча кўп иссиқлик энергиясини ишлаб чиқарса, PowerWatch шунча тез қувватланади. Қувват даражаси доимий динамикада циферблатда акс этади. 

Matrix жамоаси илк прототипни ишлаб чиқариши учун беш йил кетди. PowerWatch қўлда чиройли ва ўзига хос услубда кўриниши учун унинг дизайни жаҳон миқёсидаги мутахассислар томонидан ишлаб чиқилди.

Ақлли соат нархи 169-249 доллар атрофида. Стартап январда Indiegogo'да краудфандинг кампаниясини ишга туширди, бу ойда эса илк соатлар харидорларга йўлланади.