Тропик заҳарли ҳашарот ўзидан 2 марта йирик бўлган тарантула ўргимчагига ҳужум қилганига доир видео YouTube сайтида эълон қилинди.

Тасвирда тарантула лочини бир неча марта ўргимчакни чаққанини кўриш мумкин. Тарантуланинг ўзи даставвал рақибига қаршилик кўрсатишга уринди. Бироқ кейинчалик секинлашиб қолди ва мағлуб бўлди. 

Тарантула лочинлари ўргимчакларни овлайди. Улар овини шок ҳолатига солади ва унга уруғ қўяди. Ҳашарот личинкаси танадан чиққач, яна 2 ойлар мобайнида тирик ўргимчак танасида озиқланади.