ПСЖ клубининг бош мураббийи Унаи Эмери ҳужумчи Неймарнинг «Реал»га ўтиб кетиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.

«Яна бир бор таъкидлайман - Неймар бу ерда муваффақият қозонади ва бахтиёр бўлади. Унинг нима деяётганини ва бу миш-мишлар қаердан чиқаётганини билмайман. 
Биз ҳаммамиз Неймарнинг ўйинидан ҳайратдамиз. У бу ерда қолади ва ғалабаларга эришади» - деб мутахассис сўзларини келтирмоқда FootMercato.