Чимён тоғларида, Қизилқум чўлларида, пойтахтнинг гавжум масканларида ҳар биримиз сифатли мобил алоқага эҳтиёж сезамиз. СDMA -450 стандартидаги алоқа – доим, ҳар ерда ва ҳар қандай шароитда ўз яқинлари ва дўстлари билан мулоқотни қўллаб-қувватлашни хоҳлайдиганлар учун энг самарали ечимдир.

СDMA ёки GSM? Мазкур стандартларнинг асосий фарқи – частота ресурслари билан ишлаш услубидадир. Мураккаб техник тафсилотларни таърифлашда, уларнинг асосий афзалликларини таъкидлаш мумкин, жумладан, нутқни шовқинсиз узатишнинг рақамли сифати – бундан яхшироғи ҳали жаҳонда яратилмаган. Бунга яна маълумотлар узатишнинг юқори тезлигини қўшиш мумкин. Шунингдек, унда «Абонент улана олмайди» иборасини унутасиз, сабаби базовий станциялари қоплаш  зонаси –  50 километрга яқин бўлиб, GSM’га нисбатан ўн марта кўпроқ. Бу мобил алоқа операторлари кам сонли ускуналар билан катта ҳудудларни тезда қоплаш имконига эга эканликларини англатади, сабаби уларни созлаш осон. Абонентлар учун эса яна бир устунлик алоқа қурилмасининг кам энергия истеъмоли ҳамда саломатликлари учун хавфсизлик даражасининг юқорилигидир. СDMA-450 стандартининг ажойиб афзаллиги шундаки, унинг келажагини ижобий баҳолаш мумкин.

Ҳар бир хоҳлаган фойдаланувчининг ўзи СDMA-450 стандартида алоқа юқори сифатли эканлигини баҳолаши мумкин. Бу стандарт яна ҳам арзонлашмоқда, сабаби «Uzmobilе » компанияси  СDMA-450 стандарти фойдаланувчилари учун «4000 сўм эвазига VIP» янги реклама акциясини эълон қилмоқда. UZTЕLЕCOM ва UZMOBILЕ сотувлар офисларида V-C2500 ва С6 русумдаги мобил телефони сотиб олган абонентларга ойига, 4000 сўм эвазига, 75 786,30 сўмлик VIP MOBILЕ тариф режасига уланиб, фойдаланиш ҳамда имтиёзли шартларда ушбу тариф режадан 3 ой мобайнида фойдаланиш имконияти тақдим этилади.

Бизнинг саҳифамизга лайк босинг, ушбу хабарни дўстларингиз билан ўртоқлашинг, шарҳларингизда дўстларингизни белгиланг. Шунда Сиз VIP MOBILЕ тариф режаси билан СDMA V-C2500 телефонини ютиб олиш имконига эга бўласиз. Ғолиб тасодифан тарзда аниқланади ва 2017-йил 21.11да эълон қилинади.

Реклама ҳуқуқи асосида