Ўзбекистон чемпионатининг энг муҳим учрашувларидан бирида «Насаф» ўз уйида «Пахтакор»ни қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Биринчи бўлимнинг сўнгги қисмида аввалига Бобур Абдуҳолиқов жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлимда аввалига Драган Черан «Пахтакор» ҳимоячисининг қўлига тўп тегиши натижасида белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб ҳисобни оширди. Кейинроқ Лобановнинг қўпол хатосидан сўнг Абдураҳимов ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда эса Драган Черан яна бир тўп киритиб, якуний натижани ўрнатди. 4:0 — «Насаф» чемпионликни бой берган бўлишига қарамасдан, чемпионатни иккинчи ўринда якунлаб, келгуси йили ОЧЛда қатнашиш имкониятини қўлга киритди.

«Насаф» сўнгги тур олдидан 62 очкога эга, «Пахтакор» эса 56 очко билан 3-ўринда қолмоқда.

Олий лига, 29-тур

«Насаф» – «Пахтакор»: 4:0 
Голлар: Бобир Абдухолиқов (43), Драган Черан (58, пенальти, 90+1. Баҳром Абдураҳимов (77).
«Насаф»: Санжар Қувватов, Акмал Шораҳмедов, Азизжон Ғаниев (Дилшод Раҳматуллаев, 89), Одилжон Ҳамробеков, Баҳром Абдураҳимов, Игорь Голбан, Фаррух Сайфиев, Бобир Абдухолиқов (Ислом Кенжабоев, 63), Драган Черан, Жасур Ҳасанов (Мақсуд Каримов, 79), Умар Эшмуродов.

«Пахтакор»: Александр Лобанов, Владимир Козак, Марко Симич (Шерзод Аъзамов, 77), Камолиддин Тожиев, Ҳожиакбар Алижонов, Ростин Гриффитс, Жамшид Искандеров, Тиаго Безерра, Шерзод Каримов (Жасур Яхшибоев, 59), Гиди Канюк (Суҳроб Нуруллоев, 59), Игорь Сергеев.