Видеоблогерлар Facebook компанияси томонидан ишлаб чиқилган самарали иловани қабул қилиб олишди. Фойдаланувчилар видеблогнинг монтажида реал вақтда трансляцияларни таҳрир қилишлари, видеоэффектлар киритишлари ҳамда видеоқаторни лавҳалар, рамкалар ёки стикерлар билан тўлдиришлари мумкин. Creator иловаси ҳам Facebook, ҳам Instagram’да пайдо бўладиган видеога изоҳларни бир вақтда кузатиш имконини беради. Иловадан фойдаланган ҳолда, видеоблогернинг саҳифасини, видеонинг ўзини ва профилга қанча обуначилар киришини таҳлил қилиш имкони ҳам яратилган.

Экспертлар фикрига кўра, Creator’нинг асосий вазифаси YouTube’га рақобат уйғотиши мумкин бўлган ресурсни яратишдан иборат. Видеоблогерларни жалб қилиш «мукофотлар» олишнинг (маҳсулот орқали пул топиш) ихчам ҳамда самарали тизими туфайли анча муваффақиятли бўлиши мумкин. 

Айни дамда Creator иловасини App Store’дан юклаб олиш имкони бор, Google Play’да эса янгилик яқин вақт ичида пайдо бўлади.