Американинг Hennessey Performance автомобиль ательеси Ер юзидаги ҳозирча энг тез автомашина — Venom F5 ички қисми қандай кўринишда эканини намойиш қилди. Унинг салони асосан углерод толасидан ясалган бўлиб, ускуналар панелининг икки хил намунадагиси харидорларга таклиф этилади. 

Интерьернинг ўзига хос жиҳати — пойга автомобилларига ўрнатиладиган ўриндиқлар бўлиб, марказий туннели тор, учта ҳаво қувурларига эга. Шунингдек, мультимедиа тизимининг асосий туннелини ҳам қайд этиш ўринли. Эшикларни ички томондан чарм тортқичлар воситасида очиш мумкин. 

Фото: motor.ru

Venom F5 учун рул чамбараги ва ускуналар панелининг икки намунаси ишлаб чиқилган. Харидор биринчисида анъанавий кўпфункцияли рулга эга бўлса, иккинчисида интеграциялашган рақамли рулни танлаши мумкин. 

Hennessy Venom F5 шассиси ва кузови ҳам карбондан ясалган. Гиперкарга 7,4 литрли жуфт турбо «саккизлик» мотор ўрнатилади. У 1600 от кучига эга. Агрегат 7 босқичли «автомат» узатмалар қутиси ёрдамида ҳаракатланади. Venom F5 жойидан соатига 300 км тезликка 10 сонияда эришади. Унинг энг юқори тезлиги 482 км/соатни ташкил этади.