Янги Зеландиянинг Yachting Developments кемасозлик верфи спортча балиқ овлаш учун мўлжалланган 40 метрлик яхтани сувга туширди. Бу ҳақда Yacht Harbour хабар бермоқда.

Ҳали ном олмаган яхта спортча балиқ овлаш ихлосманди буюртмасига кўра қурилмоқда. Буюртмачи номаълум бўлиб қолишни истаган.

Верф вакилларининг айтишича, яхта ўз синфида дунёдаги энг йириги ҳисобланади. Кема корпуси углепластикдан тайёрланган. Яхта 3100 от кучига эга иккита MTU дизель двигатели ва чайқалишни камайтириш учун гидростабилизаторлар билан жиҳозланган. Яхта бортида меҳмонлар учун 4 та каюта ва яхта эгасининг мастер-каютаси кўзда тутилган. Яхтанинг стандарт экипажи 6 кишини ташкил қилади.

“Бу яхтанинг бир ўлчамигина уни эслаб ўтишга лойиқ қилади, бундан ташқари у меҳр билан яратилган лойиҳа асосида қурилмоқда. Верф жамоаси барча жойда ўзига эътиборни тортадиган бундай катта кема устида ишлаш имконига эга бўлганидан фахрланади”, деб айтган верф  бошқарувчи директори Иэн Кук.

Яхта эгасига йил охиригача топширилиши режалаштирилган. Унинг нархи ошкор қилинмаган.