Англиянинг Девон графлиги Тивертон шаҳрида пичоқ билан қуролланган сотувчи аёл ўғрини қочиб кетишга мажбур қилди, деб ёзади Daily Mail.

Бошига ниқоб кийиб олган эркак дўкон ёпилишига оз вақт қолганида келган. У 36 ёшли Лоррейн Маккалискига пичоқ билан таҳдид қилиб, кассадаги пулларни беришни талаб қилган. Бироқ у ўзини йўқотиб қўймаган, аксинча баланд овозда бақириб, пичоқни силкитган ҳолда ўғрига ташланган. 

«Мен ҳар доим шунга ўхшаш нимадир бўлишини сезиб юрардим ва “Ана рўй берди”, деб ўйладим, — дея ҳикоя қилади сотувчи. — Мен: “пичоғимни олишга улгураманми?”». Кичкина канцелярия пичоғи касса аппарати остига яшириб қўйилган эди. 

Бу воқеа Маккалискида гўё хаёлида бўлгандек таассурот қолдирди. «Агар у менга пичоқ ушлаб олган қўлини чўзганида, менга зарба бериш учун яқин эди. Аммо у пичоқ ушлаган қўлини силкитди, холос», деган Маккалиски.