Индонезиянинг Бали ороли ҳокимияти 10 га яқин халқаро ва яна бир нечта маҳаллий авиапарвозларни бекор қилди. Бунга Агунг вулқонининг уйғониши сабаб бўлди. Авиакомпанияларнинг қайд этишича, вулқон тутунидан вужудга келган булут ҳаракатининг йўналишини тахмин қилиб бўлмайди. Шу боисдан ҳам парвозларни бекор қилишга қарор қилинган.

Агунг 26 ноябрга ўтар кечаси уйғонган, ҳозир унинг кули 1,5 км баландликка кўтарилган. 7,5 км радиусда жойлашган маҳаллий аҳоли бошқа жойга кўчирилган, полициячилар ва қутқарувчилар кул ва тутундан ҳимояланиш учун махсус ниқоб тақишмоқда.