Испания чемпионатининг 13-турида «Валенсия» ўз майдонида «Барселона»ни қабул қилди. «Месталья» стадионида кечган учрашув дуранг натижа билан якунланди - 1:1.

Биринчи бўлим вақтида Месси берган зарбадан кейин Нету тўпни қўлидан чиқариб юборган ва тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтганди. Аммо ўйин ҳаками Вильянуэва бу голни ҳисобга олмади.

Ўйинда ҳисоб Родриго томонидан очилди, у 60-дақиқада Хосе Луис Гайянинг пасини йўққа чиқармади. «Барселона» 82-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Лионель Мессининг пасидан кейин Хорди Альба аниқ ҳаракат қилди. Шу тариқа икки жамоа ҳам Примеранинг жорий мавсумидаги мағлубиятсиз сериясини давом эттирди.

«Барселона» эндиликда 35 очко билан турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда, «Валенсия» 4 очколик фарқ билан иккинчи ўринда.

Испания чемпионати
13-тур
Валенсия – Барселона 1:1
(0:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 60 Родриго, 1:1 – 82 Альба.
Валенсия – Нето, Монтойя, Гарай (Рубен Везу, 86), Габриэл, Гайя, Солер (Санти Мина, 89), Кондогбиа, Парехо, Гонсалу Гедеш, Дзадза, Родриго (Перейра, 82).
Барселона – тер Стеген, Нелсон Семеду (Алеиш Видаль, 80), Умтити, Вермален, Альба, Ракитич (Деулофеу, 68), Бускетс, Паулиньо, Иньеста (Денис Суарес, 72), Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Кондогбиа (32), Габриэл (44), Родриго (74), Перейра (89).