Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазири ўзгарди. Kun.uz манбаси хабарига кўра, бу лавозимда 2011 йилдан буён ишлаб келган  Галина Каримовна Саидова ўрнини Молия вазири Ботир Хўжаев эгаллади.

Фото: Галина Саидова

1956 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган Галина Саидова 2002 йилдан буён Иқтисодиёт вазирлигида турли лавозимларда ишлаб келган. У 2010-2011 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири бўлган, 2011 йил августидан буён Иқтисодиёт вазирлигини бошқариб келаётганди.

Фото: Жамшид Қўчқоров

Молия вазирлиги раҳбарлигига эса бош вазир ўринбосари, Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш комплекси раҳбари Жамшид Қўчқоров келган.

Фото: Ботир Хўжаев

Янги иқтисодиёт вазири Ботир Асадиллаевич Хўжаев 1956 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати ўзбек.

Маълумоти олий, 1979 йилда Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институтини тамомлаган. У 2006—2009 йилларда — Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири, 2009—2011 йилларда — Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси, 2011 йил ноябрда Иқтисодиёт вазирининг Макроиқтисодий параметрлар, молия-валюта баланси ва Республика инвестиция дастурлари масалалари бўйича биринчи ўринбосари. Ботир Хўжаев 2016 йилнинг декабрида Рустам Азимов ўрнига Ўзбекистон Республикаси Молия вазири этиб тайинланганди.