Россияда ўтказиладиган ЖЧ-2018 ўйинларига 742 мингдан ортиқ чипта сотилди, деб хабар бермоқда ФИФА матбуот хизмати.

Ташкилотнинг таъкидлашича, чипталарнинг 53% россияликлар томонидан, 47% эса хорижликлар, асосан АҚШ, Бразилия, Германия, Хитой, Мексика, Исроил, Аргентина, Австралия ва Англия мухлислари томонидан харид қилинган.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018 мусобақасида Россия, Бразилия, Эрон, Япония, Мексика, Бельгия, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Германия, Англия, Испания, Нигерия, Коста-Рика, Польша, Миср, Исландия, Сербия, Франция, Португалия, Панама, Уругвай, Колумбия, Аргентина, Марокаш, Тунис, Сенегал, Швейцария, Хорватия, Швеция, Дания, Австралия ва Перу терма жамоалари иштирок этади.

Турнир Москва, Петербург, Калининград, Самара, Екатеринбург, Волгоград, Ростов-на-Дону, Қозон, Нижний Новгород, Сочи, Саранск шаҳарларида ўтказилади.