Одамлар машҳур кишиларнинг тўйларидан ташқари, уларнинг ажрим тафсилотларига ҳам катта қизиқиш билдиришади. Бундай маълумотлар рейтинги ҳатто бошқалардан юқорироқ ҳамдир, зеро ажримдан кейин кимга қанча бойлик қолиши кўпчиликка қизиқ. Таниқли ишбилармонлар ва юлдузлар орасидаги баъзи ажримлар бемалол кичик давлатларнинг бюджети билан беллаша олади. Улар кўпинча нефть конларининг сотуви каби аср шартномасидек тақдим этилади. Trendymen шу ҳақидаги маълумотлар билан бўлишди.

Фото: Top10de.com

Роман ва Ирина Абрамовичлар

300 миллион доллар

Абрамовичнинг 5 фарзандини дунёга келтирган иккинчи турмуш ўртоғи Ирина Маландина Роман билан танишгунга қадар стюардесса бўлиб ишлаган. Россиялик миллиардер у билан ажрашиш учун "қурбон қилган" суммаси аксариятнинг эътиборини тортмай қолмади - 300 миллион доллар. У бу билан бирйўла ўзининг 5 нафар фарзандини фаровон келажак билан таъминлади.

Фото: e-Magazino

Роберт ва Шейла Жонсонлар

400 миллион доллар

Роберт Жонсон – АҚШдаги биринчи афроамерикалик миллиардер. У турмуш ўртоғи билан бирга BET компаниясига асос солди, жуфтлик 30 йилдан ортиқ бирга яшади. Бироқ охир-оқибат ажрим юз берди, ажрим давомида аёл катта миқдордаги товон пулини қўлга киритди.

Фото: Espresso

Мел ва Робин Гибсонлар

425 миллион доллар

Мел Гибсон 1980 йилда Робинга уйланиб, у билан 26 йил фаровон турмуш кечирди. Жуфтликнинг ажрашиши ҳақидаги хабар бутун Ҳолливудни ларзага келтирди, зеро уларни жуда мустаҳкам  ва бир-бирига меҳр-оқибатли жуфтлик ҳисоблашар эди. Шундан сўнг актёр нафақат ўз бойлигининг ярми билан, балки ўзининг ижобий нуфузи билан ҳам хайрлашди.

Фото: Global Look Press

Дмитрий ва Елена Риболовлевлар

604 миллион доллар

Россиялик миллиардер Риболовлев талабалик йилларидаёқ Еленага уйланган. Улар 20 йил бирга яшашди, кўп пул тўплашди ва фарзандларни вояга етказишди ва кутилмаганда ажрашишга қарор қилишди. Таъкидлаш жоизки, у вақтлар ишбилармоннинг оиласи Швейцарияда яшаган, бутун Россия бу ажрим тафсилотларини қизиқиш билан кузатган.

Фото: Business Insider

Ҳарольд ва Сью Энн Хэммлар

1 миллиард доллар

Газ ва нефть магнати Ҳарольд Хэмм ажрим бўйича икки йиллик суд оворагарчиликларидан қандай бўлмасин қутулиш учун собиқ турмуш ўртоғига 1 миллиард доллар тўлади. 2015 йилда бу бир вақтнинг ўзида собиқ аёлига тўланган энг катта миқдордаги сумма эди.

Фото: WLTH

Стив ва Елена Виннлар

1 миллиард доллар

Ишбилармон-миллиардер Стив Винн ўз турмуш ўртоғига икки марта уйланган, иккинчи ажрим унинг анча пуллардан маҳрум бўлишига олиб келган. Ким билади, эҳтимол улар учинчи марта ҳам турмуш қуришар, бироқ учинчи ажрим бўлмаслиги аниқ.

Фото: Tuxboard

Руперт Мердок ва Анна Мердок Манн

1,7 миллиард доллар

32 йиллик турмушдан кейин, 3 фарзандни тарбиялаб вояга етказган Мердоклар 1999 йилда ажрашишди. Ишбилармон аёлига катта пул қолдирди ва тезда бошқасига уйланди.

Фото: El Español

Руперт Мердок ва Венди Денг

1,8 миллиард доллар

Миллиардер Мердок собиқ хотини билан ажрашганидан икки ҳафта ўтиб, Венди Денгга уйланган. Бироқ бундан тўғри сабоқ чиқармаган, 2013 йилда у бутун бир жараёндан қайтадан ўтишига тўғри келган.

Фото: Urbo

Алек ва Жоселин Вильденштейнлар

3,8 миллиард доллар

Бу ўз даврининг энг қиммат ажрими бўлди. Жараён уч йилча давом этди, турмушнинг ўзи эса - 20 йилча. Жоселин Вильденштейн — палстик операцияларнинг машҳур фанати. Ажримда қўлга киритган пуллари унга хоббисини ташламаслик ва ўзини зомби даражасигача етказиш имконини берди.

Фото: Woman.ru

Владимир ва Наталья Потанинлар

7 миллиард доллар

Бугунги кунда Forbes Владимир Потаниннинг бойлигини 14 миллиард долларга баҳолашини инобатга олсак, бу сумманинг ярми энг қиммат ажримдаги товон пуллари ҳисобланади. Афтидан, у шу тариқа собиқ аёлига бирга ўтган йиллари учун миннатдорчилик билдирган кўринади.