Сув кўприклари — сув каналлари узра қурилган кўприк тузилмалари, уларда нисбатан кичик кемалар навигациясини амалга ошириш мумкин. Улар дарёлар, темир йўллар ёки трассалар устидан қурилади. Кўп асрлар давомида акведуклар (канал орқали ўтган сув иншоотлари) шаҳарларни сув билан таъминлаш учун қўлланган бўлса-да, XVII асргача улардан ҳеч ҳаракатланиш воситаси сифатида фойдаланилмаган.

Эътиборингизга энг машҳур уч сув кўпригини тақдим этамиз. Баъзи суратларга қараб, улар фотошопда ясалган деб ўйлаб қолиш мумкин. Бироқ бундай эмас, бу кўприклар реал ҳаётда мавжуд ва ўз вазифасини бажариб келмоқда.

 

Магдебург сув кўприги (Magdeburg Water Bridge)

Фото: Bigpicture

1. Энг машҳур ва унутилмас сув кўприги Германиянинг Магдебургида жойлашган. Бу дунёдаги энг узун акведук, унинг узунлиги 918 метрни ташкил қилади.

Фото: Bigpicture

2. 2003 йилнинг октябрь ойида Магдебург сув йўллари тизимининг бир қисми сифатида очилган кўприк Эльба дарёсини кесиб ўтиб, Эльба-Хафель каналини Миттелланд-канал билан туташтиради.

Фото: Bigpicture

3. Эльба-Хафель ва Миттелланд каналлари аввал ҳам Магдебург шаҳри яқинида учрашган, бироқ Эльбанинг турли қирғоқларида, Эльбада сув сатҳи икки каналдагидан пастроқ бўлган. Шунинг учун бир каналдан бошқаси томон ҳаракатланувчи кемалар 12 километрли йўлни босиб ўтиши, шлюз ҳамда кема кранларидан фойдаланишга тўғри келган. Дарёдаги сув сатҳи пасайганида эса юк билан тўла баржалар учун бу вариант ҳам имконсиз бўларди.

Фото: Bigpicture

4. Германиянинг бирлашиши ва асосий сув транспортларининг қайта йўлга қўйилиши сув кўприги қурилишини устувор вазифалардан бири этиб белгиланишига сабаб бўлди. Ишлар 1997 йилда бошланди. Қурилиш 6 йил давом этди, унга 500 миллион еврога яқин маблағ сарфланди.

Фото: Bigpicture

5. Бугунги кунда сув кўприги Берлин дарё портини Рейн дарёсидаги кўплаб портлар билан бирлаштиради.

Фото: Bigpicture

6. Акведук Понткисиллте (Pontcysyllte Aqueduct)

Фото: Bigpicture

7. Акведук Понткисиллте 1795-1805 йилларда Буюк Британиянинг Рексемесида қурилган. Бунга сабаб - Саноат инқилоби даврида Эллесмер каналини Ди дарёси водийси орқали "ўтказиш", Денбиширнинг кўмир шахталарини миллий каналлар тизими билан бирлаштириш бўлган.

Фото: Bigpicture

8. Акведук ўша даврнинг энг аҳамиятли ютуқларидан бири бўлди.  У 200 йил давомида Британиядаги энг узун ва баланд акведук бўлиб қолмоқда. 2009 йилда Понткисиллте акведуки ЮНЕСКО Жаҳон мероси рўйхатига киритилди.

Фото: Bigpicture

9. Акведук узунлиги - 307 метр, энига - 3,4 метр, чуқурлиги эса 1,6 метрни  ташкил қилади. У 18 километрли акведуклар тизимининг бир қисми ҳисобланади.

Фото: Bigpicture

10. Акведук дарё узра 38 метр баландликда темир аркалар томонидан қўллаб-қувватланувчи қуйма пўлат бўлакларидан ташкил топган.

Фото: Bigpicture

11. Акведук қурилишида қуйма темир ва пўлатнинг ишлатилиши енгил ва кучли аркалар яратиш имконини берган.

Фото: Bigpicture

12. Канал кўмир қазиб олиш, металлни қайта ишлаш, оҳак ишлаб чиқаришнинг тез ривожланишига туртки бериб, XIX асрнинг Биринчи жаҳон уруши даврида минтақанинг иқтисодий фаровонлигига катта таъсир кўрсатган. Уэльс тоғларидаги сланец карьерлари ва қишлоқ хўжалиги ҳам канал ҳисобига ютган.

Фото: Bigpicture

13. Бугунги кунда каналда кўмир ва оҳак ташилмайди, у анча таниқли сайёҳлик маскани ҳисобланади.

Фото: Bigpicture

14. 1954 йилдан канал Британия сув йўллари бошқармаси томонидан навигация учун яроқли ҳолатда сақланиб, бошқарилади.

 

Бартондаги Бурилиш акведуки (Barton Swing Aqueduct)

Фото: Bigpicture

15. Бу Бурилиш акведуги — Буюк Британиянинг Бартонида, Ирвелл дарёсида жойлашган ҳаракатланувчи сув кўприги. У Брижуотер каналини Манчестер Шип канали орқали "ўтказади".

Фото: Bigpicture

16. Бурилиш механизми катта кемаларга Манчестер Шип канали орқали ўтиш, кичик тор қайиқларга эса - юқори қисмдан кесиб ўтиш имконини беради. Катта кема каналдан ўтиши керак бўлганда 100 метр узунлик ва 1450 тонна оғирликка эга темир кўприк 90 даражага бурилади.

Фото: Bigpicture

17. Кўприкнинг икки томонидаги шлюзлар 800 тонна сувни ушлаб туради. Канал қирғоқларидаги бошқа шлюзлар кўприкка яқин участкалардаги сувни ушлаб туради. Худди шундай, лекин йўл ҳаракатига мўлжалланган бурилиш кўприги, шу ерда, оқимдан бироз юқорида жойлашган.

Фото: Bigpicture

18. Бу акведук дунёдаги илк ва ягона бурилиш акведуги ҳисобланади. У Викториан қурилиш санъатининг ҳақиқий жавоҳиридир. 1894 йилда очилган кўприк аввалгидек мунтазам равишда ўз вазифасини бажариб келмоқда.

Фото: Bigpicture

19. Илгари бу сув кўприги ўрнида оддий ҳаракатсиз тош акведуги бўлган, у катта ўлчамли янги кемаларнинг ўтишига йўл қўймасди. Шу боис бурилиш кўпригининг қурилиши заруратга айланди.

Фото: Bigpicture

20. Бурилиш акведуги (чапда) ёпиқ позицияда Брижуотер ва Манчестер Шип каналларининг кесишувини амалга оширади. Йўл бурилиш кўприги - ўнг томонда.