Lexus компанияси жаҳондаги премьераси январь ойида Детройт автосалонида бўлиб ўтувчи LF-1 Limitless номи остидаги концепт-карининг тизерини эълон қилди. Ишлаб чиқарувчи бу автомобилни «ҳашаматнинг янги даражасини белгилаб берувчи флагман йўлтанламаси», деб атамоқда, деб ёзади Motor.ru.

Motor.ru

Машинанинг ушбу нусхаси ҳақида батафсил маълумот ҳозирча ошкор этилмаяпти. Шуниси маълумки, автомобиль компаниянинг Калифорниядаги дизайн-студиясида ишлаб чиқилган. Суратда кўринишича, унда ноодатий қўш спойлер, ойнаванд том, шунингдек интерьер деталлари — орқа ўриндиқдаги йўловчилар учун алоҳида мониторлар бор.

Motor.ru

«Лексус»нинг сўнги концептуал кроссовери UX прототипи бўлган эди. Марканинг Франциядаги жойлашган европа дизайн марказида яратилган автомобиль электрохром ойналарга эга бўлган ва уларни таъбга кўра қорайтириш мумкин. Шунингдек, таркиби ипак асосидаги эко-материаллардан иборат бўлган «кинетик ўриндиқлар»га эга.

Motor.ru
Motor.ru