АҚШ президенти Дональд Трампнинг собиқ маслаҳатчиси мамлакат етакчисининг қизи Иванка ҳақида салбий фикрда бўлган, деб ёзмоқда WSJ Оқ уйдаги низоларга бағишланган янги китобга таянган ҳолда.

Китобда иддао этилишича, Бэннон Иванка Трампни «бефаҳм ғишт» деб атаган.

Иванка Трампнинг вакили бу борада изоҳ беришдан бош тортди. Бэнноннинг ўзи ҳам изоҳ бермади. Бироқ унга яқин бўлган манбанинг маълум қилишича, Бэннон китобда келтирилган ўз иқтибосларини рад этмайди.

Эслатиб ўтамиз, конcерватор ва «Оқ уйнинг миллий идеологи» бўлган Стив Бэннон ўтган йилнинг август ойида ультра ўнглар норозилик намойишлари фонида ишдан бўшатилганди.