2018 йилнинг биринчи ярмида Республикамизда ўтказилиши режалаштирилган 3 босқичдаги Қуръон мусобақаси иштирокчиларини рўйхатга олиш 4 январь кунидан бошланди. Рўйхатга олиш жараёни 13 январга қадар давом этади.

Ўзбекистон Мусулмонлар идораси матбуот хизмати Тошкент вилоятида "Қуръон мусобақаси - 2017" кўрик танлови (туман ва шаҳар) босқичининг рўйхатга олиш жадвалини тақдим этган.

1-ҳудуд
1. Ангрен шаҳри
2. Бекобод тумани
3. Бекобод шаҳри
4. Бўка тумани
5. Пскент тумани
6. Олмалиқ шаҳри
7. Оҳангарон тумани
Бу ҳудудлар учун кўрик танлов 10 февраль куни Бўка туманидаги "Ўртақўрғон" жоме масжидида ўтказилади (эркаклар учун соат 09:00дан, хотин-қизлар учун соат 14:00дан). Манзил: Янги ҳаёт кўчаси, 5-уй. Мўлжал: Бўка шаҳри шоҳбекати.

2-ҳудуд
1. Бўстонлиқ тумани
2. Паркент тумани
3. Қибрай тумани
4. Тошкент тумани
5. Чирчиқ шаҳри
6. Юқоричирчиқ тумани
Бу ҳудудлар учун кўрик танлов 11 февраль куни Чирчиқ шаҳридаги "Марказий" жоме масжидида бўлиб ўтади. Манзил: Заковат кўчаси, 1-уй. Мўлжал: Аквапарк.

3-ҳудуд
1. Зангиота тумани
2. Оққўрғон тумани
3. Қуйичирчиқ тумани
4. Чиноз тумани
5. Ўртачирчиқ тумани
6. Янгийўл тумани
Бу ҳудудлар учун кўрик танлов 12 февраль куни Зангиота туманидаги "Нурул Ислом" жоме масжидида ўтказилади. Манзил: Қумариқ маҳалласи, Ҳамза кўчаси 20-уй. Мўлжал: "Генерал Моторс" мотор заводи.