Ўзбекистон Молия вазирлиги 29 декабрь куни Тошкент ИЭСнинг пойтахт вилояти Қибрай тумани учун ишлаб чиқарилаётган иссиқлик энергиясига янги тарифни тасдиқлади. У 2018 йил 20 январдан кучга киради. Бу ҳақда Газета.uz хабар тарқатди.

«Иссиқлик манбаи» корхонасидан ташқари, барча истеъмолчилар, жумладан улгуржи истеъмолчи-қайта тақсимловчилар учун иссиқ сув ва буғ учун янги тариф 1 Гкал учун 62600 сўм (жорий тариф — 57520 сўм) этиб белгиланди. «Иссиқлик манбаи» корхонаси учун тариф ўзгаришсиз қолади – 1 Гкал учун 57520 сўм. Тариф ҚҚСни ўз ичига олади.

29 декабрда тасдиқланган янги тарифлар кучга кириши муносабати билан 2017 йил 4 августдаги тарифлар ўз кучини йўқотади.