Lyft такси хизмати, Airbnb турар-жой ижара сервиси ва бошқалар VentureBeat нашрининг IPO (Initial Public Offering - акцияларни дастлабки оммавий жойлаштириш)га чиқишга тайёр технологик компаниялар рўйхатидан ўрин олди.

Нашрда таъкидланишича, 2017 йилда ўтказилган IPO ҳажми 2016 йилга нисбатан сезиларли даражада ўсган - 2017 йилда АҚШнинг 37 АТ-компанияси ўз акцияларини биржага жойлаштирди ва 9,9 миллиард доллар жалб қилди, 2016 йилда эса умумий суммаси 2,9 миллиард долларни ташкил қилувчи 21 IPO  ўтказилган эди. Бироқ бозорда ҳали-ҳануз турғунлик давом этмоқда: масалан, 2014 йилда АҚШда умумий суммаси 32,9 миллиард долларни ташкил қилувчи 56 IPO ўтган.

2018 йилда вазият ўзгариши мумкин: Renaissance Capital компанияси маълумотларига кўра, камида 50 йирик хусусий компания банкларни танлаб, акция жойлаштиришга ариза топшириб бўлган ва биржага чиқишга тайёргарлик кўрмоқда. CB Insights таҳлил компанияси ҳисоб-китобларига кўра эса, 2018 йилда 350дан зиёд компания IPO ўтказишга тайёр. Уларнинг бари жами 100 миллиард доллар инвестиция жалб қилган.

VentureBeat рўйхатига Renaissance Capital ва CB Insights прогнозларидан Американинг 12 йирик компанияси киритилди:

Фото: Lyft

Lyft такси сервиси. 4,1 миллиард доллар инвестиция жалб қилган, қиймати 11,5 миллиард долларга етган. 2017 йилда асосий рақиби — Uber'нинг ривожланиши секинлашгани ҳисобига тезроқ ўсишга муваффақ бўлди.

Фото: Dropbox

Dropbox булут сервиси. 600 миллион доллар инвестиция жалб қилган. 10,4 миллиард долларга баҳоланади. ОАВ маълумотларига кўра, 2017 йилда EBITDA'да ижобий кўрсаткичларга эришган.

Фото: Adyen

Adyen тўлов компанияси. 266 миллион доллар инвестиция жалб қилган. 2,3 миллиард долларга баҳоланади.

Фото: Cambium Networks

Cambium Networks симсиз ускуналар ишлаб чиқарувчиси. Инвестициялар ҳажми ва компания баҳоси номаълум. Renaissance Capital компанияни 2018 йилда IPO ўтказиш эҳтимоли юқори бўлган номзодлар қаторига қўшган.

Фото: Zscaler ​​​​​​

Zscaler булут платформаси. 138 миллион доллар жалб қилган. 1,1 миллиард долларга баҳоланмоқда. VentureBeat версиясига кўра, компания IPO ўтказиш учун жуда қулай вазиятда.

Фото: Airbnb

Airbnb уй-жой ижара сервиси. 3,4 миллиард доллар жалб қилган, 31 миллиард долларга баҳоланмоқда. Энг қиммат хусусий компаниялардан бири. VentureBeat'га кўра, ягона муаммо стартапнинг инвесторларнинг ишончини қозониш учун етарлича регулятор тўсиқларидан ўта олган ё олмаганида.

Фото: Pinterest ​​​​​​

Pinterest тавсия қилувчи сервиси. 1,4 миллиард доллар жалб қилган. 12,3 миллиард долларга баҳоланади.

Фото: Qualtrics

Qualtrics таҳлилий платформаси. 400 миллион доллар жалб қилган. 2,5 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Фото: Domo

Domo таҳлилий платформаси. 960 миллион доллар жалб қилган. 2,3 миллиард долларга баҳоланади.

Фото: AppNexus

Реклама кампанияларини оптимизацияловчи AppNexus платформаси. 600 миллион доллар жалб қилган. 10,4 миллиард долларга баҳоланади.

Фото: Zuora

Zuora SaaS-компанияси. 242 миллион доллар жалб қилган. 1 миллиард долларга баҳоланади. CB Insights версиясига кўра, 2018 йилда IPO ўтказиш эҳтимоли энг юқори бўлган беш компания қаторига киритилган.

Фото: Credit Karma

Credit Karma молиявий консультанти. 368 миллион доллар жалб қилган. 3,5 миллиард долларга баҳоланмоқда. CB Insights версиясига кўра, 2018 йилда IPO ўтказиш эҳтимоли энг юқори бўлган беш компаниянинг яна бири.