Испания Кубогининг 1/8 финалида «Атлетико» ўз майдонида «Льейда»ни қабул қилди ва Испания чемпионати учинчи дивизиони вакилига ҳеч қандай имкон қолдирмади.

Ўйиннинг 57-дақиқасида Янник Феррейра-Карраско Мадрид жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди, 74-дақиқада Кевин Гамейро аниқ зарба йўллади, 81-дақиқада «матрасчилар»нинг янги аъзоси Витоло ўйиндаги якуний ҳисобни ўрнатди - 3:0.

Бир ҳафта олдин сафар учрашувида ҳам «Атлетико» 4:0 ҳисобидаги ғалабага эришганди. Шу тариқа, Диего Симеоне шогирдлари Испания Кубогининг чорак финалига чиқишди.

«Валенсия» Кубокнинг бу босқичида «Лас-Пальмас» тўсиғидан ўтди. Валенсиядаги«Месталья» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйинда Лусиано Вьетто ҳет-трик қайд этди, у 30-, 48- ва 66-дақиқаларда аниқ ҳаракат қилди. Яна бир гол Неманья Максимович томонидан 54-дақиқада урилди.

Бир ҳафта олдин «Лас-Пальмас» майдонида ўтган учрашувда дуранг қайд этилганди — 1:1. Шу тариқа, икки учрашув натижасига кўра, «Валенсия» Испания Кубогининг чорак финалига йўл олди.

Испания Кубоги
1/8 финал
Жавоб учрашувлари

Атлетико – Льейда Эспортиу 3:0 (0:0, 3:0)
Голлар: 1:0 – 57 Феррейра Карраско, 2:0 – 74 Гамейро, 3:0 – 81 Витоло.
Атлетико – Мойя, Савич, Хуанфран, Гонсалес, Люка Эрнандес (Монторо, 46), Фернандес, Габи, Витоло, Феррейра Карраско (Корреа, 61), Диего Коста (Гамейро, 62), Торрес.
Льейда Эспортиу – Ривас, Нуньес (Хосе Нуньез Вальенте, 33), Сатрустеги, Банде, Феликс, Эрнандес, Молина, Мустафо, Уэртас (Ҳуи, 77), Lopez (Мартинес, 57), Ньегра.
Огоҳлантиришлар: Мустафо (59), Ҳуи (89).
Биринчи учрашув – 4:0

Валенсия – Лас-Пальмас 4:0 (1:0, 3:0)
Голлар: 1:0 – 30 Вьетто, 2:0 – 48 Вьетто, 3:0 – 54 Максимович, 4:0 – 66 Вьетто.
Валенсия – Доменек, Рубен Везу, Тони Лато, Монтойя, Габриэл, Перейра, Кондогбиа, Максимович (Парехо, 63), Начо Хиль (Ферран Торрес, 67), Вьетто (Родриго, 71), Дзадза.
Лас-Пальмас –    Лисоаин, Гарсия Сантана, Кастельяно (Борха Эррера, 74), Симон, Лемос, Кастельяно, Гомес, Халилович (Домингес, 80), Самперио, Сантана (Аквилани, 62), Кальери.
Огоҳлантиришлар: Тони Лато (81), Гарсия Сантана (90).
Биринчи учрашув – 1:1