Қуръон мусобақасида иштирок этиш учун яна 1000 киши рўйхатдан ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлар идораси матбуот хизмати хабар берди.

“Мусобақада қатнашувчиларни рўйхатга олиш жараёни давом этмоқда. Иштирок этиш истагида бўлганлар 15 январга қадар рўйхатдан ўтишлари мумкин”, дея хабар берган Қуръон мусобақасини ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита. 

Мусобақада иштирок этиш учун жорий йилнинг 8 январь ҳолатига кўра, Республика бўйича 733 нафар киши ҳужжат топширган, 9 январь ҳолатига кўра бу миқдор 1101 нафарга етганди. 

Ташкилий қўмитанинг маълум қилишича, бугун, 10 январь ҳолатига кўра, мусобақада иштирок этиш истагини билдирганлар сони 2079 кишини ташкил этмоқда (1118 нафар эркаклар, 861 нафар аёллар). 

Қуръон мусобақасида 18 ёшдан 40 ёшгача бўлган барча фуқароларимиз ҳифз ва тиловат йўналишлари бўйича қатнашишлари мумкин. 

Фуқаролардан келиб тушаётган кўплаб талаб-истакларни инобатга олган ҳолда иштирокчиларни рўйхатга олиш муддати 13 январдан 15 январга узайтирилган.