Экинларнинг озиқланиши ва тўғри парваришланиши, айниқса суғориш суви тақчил ҳудудларда, деҳқонлар учун сермаҳсул ҳосил олишда катта аҳамият касб этади. Баъзида, сувсизлик туфайли ўсимликларнинг нобуд бўлишга гувоҳ бўламиз. Бироқ, деҳқончиликда гидрогел номли воситанинг пайдо бўлиши бу ва бошқа муаммоларнинг олдини олишга катта ёрдам бермоқда.

Афсуски, кўпчилик гидрогел ва унинг фойдали хусусиятлари ҳақида тўлиқ маълумотларга эга эмас. Гидрогел суғориш вақтида ҳам  вақтни, ҳам сувни тежайди. Шунингдек, минерал ўғитларга сарфланувчи маблағларни ҳам тежайди. 

Гидрогел нима?

Гидрогел – ўзига нам тортувчи, юқори бўкувчанлик хусусиятига эга синтетик полимер бўлиб, ўсимлик учун керакли бўлган макро ва микроэлемент ҳамда экинларни ривожланишига кучли таъсир берувчи микроорганизмларга эга. У, тупроқ таркибида кўп миқдордаги намликни узоқ вақт  давомида сақлаш ва ўзлашмай ётган минерал ўғитларни ўсимлик учун қайта ўзлаштириш имкониятини беради.

Гидрогель ёмғир сувларида ўз оғирлигидан 200-300 марта, тупроқларда эса тупроқ таркибидаги турли тузлар миқдорига қараб 200-250 мартагача кўп сувни ютади.

 Тупроққа атмосфера ёғинлари  ёки суғориш йўли билан ўтган сув ўсимликлар илдизига бемалол ўтадиган ҳолатда сақланади.

Гидрогеллардан фойдаланишнинг афзалликлари:

- суғорув сувини 20-40%га тежайди;

- минерал ўғитларни тупроқнинг унумдор қатламида тутиб қолиш ҳисобига унинг сарфини камайтиради;

- унумдор қатламни янада бойитади ва ҳосилдорликни оширади;

- ерлар ва ер ости сувларини шўрланишдан сақлайди;

- маҳсулот ҳосилдорлигини 30-40%на оширади, унинг таннарҳини пасайтиради.

Қаерда қўлланилади?

Гидрогелдан сув билан кам тўйинган ва турли даражадаги шўрланган ерларда - бошоқли экинлар ва пахта экишда;

- сабзавот ва полиз экинларини экишда;

- ўрмончиликда - кўчатлар (саксовул, турли дарахтлар) экишда;

- кўкаламзорлаштиришда - газон, гул ва шунга ўхшаш манзарали экинлар экишда кенг кўламда фойдаланиш мумкин.

Гидрогеллардан фойдаланиш деярли барча турдаги ўсимликларга тез ва кучли таъсир этиб, бехато униб чиқишини ҳамда ўсимликлар  ҳосилдорлигини оширишини таъминлайди.

Нима учун гидрогел?

Экинларни суғоришда гидрогелдан фойдаланувчи деҳқонлар, боғбонлар жуда ҳам катта ижобий натижага эришишади. Гидрогел таркибида минерал ва биологик  ўғитлар, микроэлементлар ва ўсимликларни турли касалликлардан ҳимояловчи биологик микроорганизмлар мавжуд.

Ўтказилган тажрибалар шуни кўрсатдики, гидрогел тувакда ўстириладиган ўсимликларни суғоришга сарфланадиган  сувни 50-80 фоизини, қишлоқ хўжалик экинларига ажратиладиган сувни эса 20-40 фоизини тежашга ёрдам беради. Шунингдек,  таркибидаги биологик моддалар орқали турли минерал ўғитларни 60-70 фоизгача тежаш имкониятини яратади. Натижада жуда катта миқдордаги минерал ўғитлар ва сув тежалади, ер ости сувлари зарарланишининг олди олинади.

Яроқлик муддати

Гидрогелдан 3-4 йил давомида фойдаланилса ҳам у  ўз хоссаларини йўқотмайди. Эскирган гидрогель деструкцияланишидан ҳосил бўлган маҳсулотлар ернинг инфраструктурасини бузмайди. Аксинча азотли ўғит сифатида ўсимликлар томонидан ўзлаштиришга қулай ҳисобланади.

Гидрогелларнинг чириш жараёни тўлиқ зарарсиз, экологик текширувлардан ўтказилган.

Дунёда турли хилдаги гидрогеллар мавжуд бўлиб, уларнинг асосий вазифаси - сувни тежаб қолишдир. Сувни тежаш билан бир қаторда таркибида органик бирикма ва турли хилдаги биологик организмлар мавжудлиги маҳсулотимизнинг асосий ютуғидир.

Қаердан харид қилиш мумкин?

Ишлаб чиқариш Тошкент ва Наманган вилоятларида йўлга қўйилган. Барча вилоятларга етказиб бериш имконияти мавжуд. Тўловлар: сиз истаган усулда амалга оширилади.

+998913676433, +998977628202

Реклама ҳуқуқи асосида