Украиналик онколог 10 йилга озодликдан маҳрум этилди, у ўз куёвини тиббий препарат ёрдамида ўлдирган. Бу ҳақда Харьков области прокуратураси сайтида хабар берилди.

Таъкидланишича, жиноят содир этилган пайтда эркакнинг куёви билан муносабатлари ёмонлашган, қизи ҳам эри билан зиддиятда бўлган. 2015 йилнинг февралида эркак қизнинг квартирасига келиб, кўримсиз кийимни кийиб олган ва куёвини гараж ёнида кутиб турган.

«Куёви машинадан чиққанида, жиноятчи унинг ўнг сонига шприц тиққан ва тиббий препаратни юборган. Эркакнинг аҳволи ёмонлашган. У ўлимидан бир неча дақиқа аввал акасига қўнғироқ қилиб, қайнотаси оёғига укол қилганини хабар берган», - дея маълум қилди прокурор Виктория Тугайбей.

Аниқланишича, ўлим юрак-ўпка етишмовчилиги натижасида юз берган. Бу беморларга сунъий нафасга ўтказишда қўлланилувчи дори воситаси туфайли содир бўлган.

Таъкидланишича, онколог шифокор дори воситасини ишхонасидан олган ва қотилликка аввалдан тайёргарлик кўрган.