Тожикистонда бугун 5 баллик зилзила юз берди. Мамлакат Геофизика хизмати маълумотларига кўра, ер ости силкинишлари соат 8:40да қайд этилган.

Зилзила маркази Душанбе шаҳридан 110 километр шарқда ва Рашт минтақасидан 57 километрлик масофада жойлашган.

Зилзила марказида ер ости силкинишлари кучи 5 баллни ташкил қилди, Душанбе шаҳрида – 3 балл. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар йўқлиги айтилмоқда.