15:30 / 03.05.2018
17204
Президент эътирози: Наманганда яйлов бор, чорва йўқ! Соҳага 600 млрд сўм берилади
Фото: Президент матбуот хизмати

Кеча, 2 май куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида Наманган вилоятининг Норин туманида вилоят фаоллари, ҳокимлар, секторлар раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар иштирокида ўтказилган йиғилиш давомида давлат раҳбари чорвачилик соҳасига эътиборни кучайтириш зарур эканлигини таъкидлади. Бу ҳақда KUN.UZ мухбири хабар бермоқда.  

“Наманганда яйлов бор, чорва йўқ. Соҳани ривожлантиришга 600 миллиард сўм етмаса, яна берамиз. Туманлардаги тўрт сектор раҳбарлари билиб қўйсин. Бу пуллар еб кетарга эмас, фақат чет элдан мол олиб келадиганларга берилади. Сут ва сутни қайта ишлаб чиқариш соҳасига ҳам эътибор қаратинглар”, - дея таъкидлади президент.

Давлат раҳбари чорва маҳсулотларини кескин кўпайтириш юзасидан маблағни аҳолига етказиш масаласи бўйича тез кунларда кенг қамровли иш ташкил қилишни республика банк соҳаси мутасаддиларига топширди.   

 

Top