23:25 / 26.03.2020
98570
ЖССТ вакили коронавируснинг асосий белгилари тўғрисида маълумот берди

ЖССТ вакили ҳид билишнинг йўқолиши COVID-19 белгиси эканлиги борасида ҳозирча буни айтиш қийин эканлигини айтди.

Фото: Reuters

«Иккита симптом – ҳарорат кўтарилиши ва қийналиб нафас олиш билан кечадиган қуруқ йўтал. Бу сиз уч қадам жойга ҳам бора олмаслигингизни билдиради: нафас олишга қийналасиз», - деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Россиядаги вакили доктор Мелита Вуйнович «Россия 24» телеканали эфирида.

Унинг сўзларига кўра, бошқа енгил симптомлардан эса «агарда зарарланган ҳудудда бўлмаган бўлсангиз, хавотирга тушмаслигингиз керак».

Вуйнович COVID-19да бурун оқиши камдан-кам учрашини таъкидлади.

«Жудаям камдан-кам ҳолларда. Бурун оқишини келтириб чиқарадиган бошқа коронавирус бор, аммо COVID-19 мутлақо бошқа нарса», - деди ЖССТ вакили.

У ҳид билишнинг йўқолиши COVID-19 белгиси эканлиги борасида ҳозирча буни айтиш қийин эканлигини айтди.

«Буни ҳар қандай респираторли вирус келтириб чиқариши мумкин. Олимлар бу симптомларни аниқлашди, бу кўриб чиқилмоқда. Аммо асосий симптом бу эмас. Асосийси – қийналиб нафас олиш ва юқори ҳарорат», - деди Вуйнович.

ЖССТнинг охирги маълумотларига кўра, дунё бўйича 330 мингдан ортиқ киши бу касалликка чалинган, 14,5 мингдан ортиқ киши вафот этган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top