11:21 / 21.01.2022
21163
Абдулла Азизов соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарлигидан кетди

Абдулла Азизов соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди. Бу маълумотни Kun.uz манбаси тасдиқлади.

Фото: Kun.uz

Манба хабарига кўра, у бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазирликдан кетган. Аммо ҳозирча у фаолиятини қаерда давом эттириши бўйича маълумот йўқ.

Абдулла Азизов 1981 йилда туғилган. 2003 йил Япониянинг Нагоя университетида иқтисодиёт йўналишида ўқиган. 2004 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг Халқаро иқтисодий муносабатлар факультетини тамомлаган. 2006 йили Даниянинг Орхус университетида молия ва халқаро бизнес йўналиши бўйича магистр даражасини олган. 2006 йилда Орхус техника коллежини IT-дастурчи мутахассислиги бўйича тамомлаб, ушбу йўналишда меҳнат фаолиятини бошлаган.

2006–2019 йилларда Данияда қатор нуфузли компанияларда масъул лавозимларда ишлаган.

2019 йил сентябрь ойидан 2020 йил июль ойига қадар Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган. 2020 йил ёзида Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбариятидаги ўзгаришлар вақтида вазир ўринбосари лавозимига тайинланганди.

Top