9061 USD +179.00

10092.1 EUR +163.84

138.47 RUB +2.09

10926.7 GBP +151.91

11:03 / 04.06.2019 5956

Мотоцикл ҳайдовчисининг умрига зомин бўлган шахс қўлга олинди

Иллюстратив фото

2019 йил 1 июнь куни номаълум ҳайдовчи “Матиз” русумли автомашинасини Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа тумани Амиробод ОФЙ ҳудудидан ўтувчи ички йўлда ҳайдаб кетаётиб, йўл четида тўхтаб турган Коинот маҳалласида яшаган 26 ёшли Н.С. бошқарувидаги “Восход” русумли мотоциклни уриб юборган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, номаълум шахс воқеа жойидан қочиб кетган. Натижада мотоцикл ҳайдовчиси касалхонага олиб кетилаётган вақтида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. 

Кўрилган чоралар натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Элликқалъа тумани Сарибий ОФЙда яшовчи 31 ёшли Р.С.  бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашинасида содир этганлиги аниқланиб, ушланган. 

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Top