15:05 / 12.08.2019
23654

Газланган ичимликларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш саратонни келтириб чиқариши мумкинлиги аниқланди

Фото: Depositphotos

Ширин газланган ичимликларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш саратон касалликлари ривожланишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда the BMJ хабар бермоқда.

Олимлар 107 минг кишининг соғлиғи тўғрисида маълумотлардан фойдаланилган тажриба давомида шундай хулосага келишди.

Таъкидланишича, қадоқланган шарбатлар ва лимонадлар инсон саломатлигига катта зарар етказади. Ичимликлар таркибидаги шакарнинг катта миқдори, хусусан, кўкрак саратони пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.

Шунингдек, улар семизлик, диабет ва юрак-қон томир касалликларига олиб келиши эҳтимолга яқин. Мутахассисларнинг фикрига кўра, асосий хавф газланган ичимликларга қўшиладиган сунъий моддаларга алоқадордир. Улар ичак микробиотасини ўзгартиради ва глюкозани қабул қилмасликнинг ривожланишига олиб келади.

Top