08:38 / 05.10.2020
40152
Коронавирусга қарши иммунитет узоғи билан қанча вақт сақланиб қолиши мумкинлиги маълум қилинди

Россиянинг “Вектор” маркази лабораториясининг собиқ раҳбари Александр Чепурнов коронавирусга қарши иммунитет вирусга чалиниб соғайганларда тахминан ярим йил сақланиб қолиши мумкинлигини айтди. 

Мутахассиснинг таъкидлашича, коронавирусга чалинганларда 3-4 ойдан кейин антитаналар миқдори камая бошлайди ва тўлиқ йўқолиши мумкин. 5-6 ойдан кейин эса иммунитет коронавирус антигенига умуман жавоб бермай қўяди.

“Шу сабабли коронавирусга қарши пайдо бўлган иммунитетни ярим йиллик деб баҳолайман. Биз ҳозирда айнан шундай бемор ортидан кузатмоқдамиз. У бир ой аввал аъло даражадаги иммунитетга эга бўлиб туриб, биринчи касалланишдан 6 ой ўтиб яна вирусга чалинди. Бундан келиб чиқсак, апрель ва майда касалланганлар ҳозирда вирусга қайта чалиниш хавфи остидалар”, деб огоҳлантирган мутахассис.

Чепурновнинг фикрича, касалланганлар сонининг ошиши коронавирусга қарши оммавий иммунитетни шакллантиришга ёрдам бермайди.

“Касалланганлар ёрдамида оммавий иммунитетни шакллантиришга умид йўқ. Бугунга келиб буни амалга ошириб бўлмаслиги аён бўлди”, деб таъкидлаб ўтган вирусолог. 

Top