07:56 / 15.05.2024
14863

Қашқадарёда отаси томонидан зўравонликка учраган опа-сингилга холаси васий бўлди 

Қашқадарёда 16 ёшли қиз онасининг ўлимидан кейин у ва синглиси отаси томонидан турли шаклдаги зўравонликка учраганини айтганди. Болалар омбудсмани опа-сингилга холаси васий бўлганини маълум қилди.

Фото: Болалар омбудсмани

Қайд этилишича, қизларнинг қариндошларидан қай бири улар учун яшаш ва таълим олиш муносиб шароитларини таъминлай олиши масаласи ҳар томонлама ўрганилган. Қарши шаҳар ҳокими тегишли қарори билан М.Ш. ва Н.Ш. вафот этган онасининг опаси бўлган Қ.Д. қизларга васий этиб тайинланди.

Қ.Д. ўз ҳомий ва васийлигидаги вояга етмаган М.Ш. (2008 йилда туғилган) ва Н.Ш. (2010 йилда туғилган)ни тарбиялаши, уларнинг таъминоти, соғлиғи, жисмоний, руҳий, маънавий ва ахлоқий камолоти ҳақида ғамхўрлик қилиши, шунингдек, ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун масъуллиги тегишлича юклатилди.

Top