09:55 / 19.05.2021
12578

Тижорат банкларида доллар курси кўтарилди

Ўзбекистондаги бир нечта тижорат банкларида 19 май, чоршанба куни эрталаб доллар курси кўтарилди.

Фото: KUN.UZ

Бир қатор банкларда доллар олиш 10 525 - 10 530 сўмдан, сотиш 10 600 - 10 630 сўмдан таклиф этилмоқда. Сўнгги марта банкларда доллар курси 17 май куни кўтарилганди (1 АҚШ долларининг сотиш курси - 10 600 сўм).

Аввалроқ, Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилганди. Ушбу алмашув курслари 19 май кунидан кучга кирди.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 10,89 сўмга ошган ва бир доллар 10 577 сўмни ташкил қилди.

Top