Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда сохта доллар сотаётган шахс ушланди
Муқаддам судланган шахс 33 дона 50 долларлик купюрани ҳақиқий 1 000 долларга сотмоқчи бўлган.
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, унинг Чуст туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда фуқаро Ж.Ф. фуқаро Н.З.га қалбаки 1 650 долларни ҳақиқий 1 000 долларга сотган вақтида ушланган. Ундан 33 дона 50 долларлик қалбаки купюралар ашёвий далил сифатида олинган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
21:40 / 28.03.2026
Чуст тумани бош солиқ инспекторига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
12:36 / 06.03.2026
Яқин Шарқдаги уруш долларга талабни яна оширди. Нега?
18:35 / 22.02.2026
Навоий ва Тошкент шаҳарларида қалбаки валюталарнинг муомалага киритилишига чек қўйилди
18:54 / 02.02.2026