Жаҳон | 18:42 / 22.11.2018
26142
1 дақиқада ўқилади

Пиза минораси тўғрилана бошлади 

Кейинги 17 йил давомида Пиза минораси тўрт сантиметрга тўғриланди, деб ёзмоқда Corriere della Sera газетаси.

Минора ҳолатини кузатувчи экспертлар гуруҳидан ўрин олган профессор Сальваторе Сеттиснинг айтишича, ХХ асрда миноранинг оғиши кучайган. Шу сабабли халқаро тадқиқотчилар гуруҳи 1993 йилдан 2001 йилгача минорани тўғрилаш ишларини олиб борган. Улар мазкур меъморий ёдгорликни тахминан 41 сантиметрга тўғрилашга эришишган.

Пиза минораси Италиядаги Duomo Santa Maria Assunta католик ибодатхонасининг қўнғироқхонаси бўлиб, у ёнбошга оғаётган ҳолати билан машҳур.