16:04 / 22.08.2022
26635

Юқори қаватидан Қозоғистон кўринадиган Nest One баҳорда қуриб битказилади

Тадбиркорлар билан мулоқотда Шавкат Мирзиёев “Мурад билдингс” ширкати қураётган бинолар ҳақида гапириб ўтди. 

"1 йил давомида тадбиркорлар томонидан 55 мингдан ортиқ бизнес учун бинолар қурилди. Яъни, тадбиркорлар келажакка ишониб, кўчмас мулкка инвестицияларни кўпайтирмоқда. Мана, атрофимизда ҳам кўринглар, қандай-қандай баланд бинолар қад ростлади. Мурад билдингс раҳбари ўтирибди. Менга у қураётган бинонинг тепасидан Тошкент вилояти, Жиззах ҳам кўринади дейишяпти", — деди Президент. 

Тадбиркор Мурод Назаров давлат раҳбарига жавобан, “Тошкент сити” ҳудудида қурилаётган бинонинг юқори қаватидан Қозоғистон чегарасигача кўринаётгани, бино баҳор фаслига қуриб битказилишини маълум қилди.

Top