Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон Ўзбекистондан тарихий мерос буюмларини қайтаради
Ўз вақтида турли тарихий шароитлар туфайли хорижга кетган Қозоғистон миллий бойликларини қайтариш устувор вазифа экани таъкидланди.
Россия, Ўзбекистон, Хитой ва бир қатор Европа давлатларидан қимматли тарихий мерос буюмларини қайтариш бўйича ишлар бошланди. Бу ҳақда Қозоғистон Маданият ва ахборот вазири Аида Балаева маълум қилди.
«Маданият масканларимиз ҳолатини яхшилаш, уларни муносиб даражага олиб чиқишимиз керак. Бу иш босқичма-босқич амалга оширилади. Ҳозирга қадар 3 та музейнинг ички экспозициясини замон талаблари асосида модернизация қилиш режалаштирилган. Миллий музей ёнида кенг кўламли реставрация маркази барпо этилиб, халқимизнинг кўп асрлик тарихидан хабар берадиган қадриятларимизнинг ҳаётийлигини асраб-авайлаш учун шароит яратади. Зеро, бу тарихий меросларни тиклаш, муҳофаза қилиш ва тарғиб қилишда муҳим аҳамиятга эга», деди Балаева.
Вазирнинг таъкидлашча, айни пайтда уларнинг ички мазмунини бойитишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
«Шунинг учун вазирликнинг асосий эътибори узоқ ва яқин хориждан тарихий қимматли мерос буюмларини қайтаришга қаратилади. Ўз вақтида турли тарихий шароитлар туфайли хорижга кетган миллий бойликларимизни қайтариш устувор вазифа бўлиб қолмоқда. Албатта, бу ишлар халқаро қонунчилик асосида амалга оширилмоқда, бироқ бугун биз Россия, Ўзбекистон, Хитой ва бир қатор Европа давлатлари билан тегишли ишларни бошладик», деди вазир.
Аида Балаева қайси тарихий буюмлар қайтарилишига аниқлик киритмади.
Мавзуга оид
08:21
Саида Мирзиёева Қозоғистон президенти администрацияси раҳбари билан учрашди
17:43 / 19.06.2026
МДҲ ҳарбий штаб бошлиқлари Остонада учрашди
18:47 / 18.06.2026
Қозоғистон Марказий Осиёда энг кўп ичадиган давлат бўлиб чиқди — тадқиқот
13:31 / 17.06.2026