15:42 / 21.08.2019
5534

«Асака» банк раҳбарияти тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини тинглади

«Асака» банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси филиалида мижозлар учун навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Тадбирда «Асака» Банк ижро аппарати бошлиғи ўринбосари Саъдулла Талибджанов томонидан кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича батафсил тушунчалар берилди.

Қабул давомида мижозлар томонидан республикада ўтказилаётган кўрик-танлов ва тендерлар шаффофлигини таъминлаш, қурилиш ҳужжатларини расмийлаштириш механизмини соддалаштириш ва шу каби турли масалаларда мижозларнинг мурожаати қабул қилинди. Ушбу мурожаатларнинг кўпчилиги жойида ўзида ечимини топди, қолганлари мутахассислар томонидан назоратга олинди.

– Бундай сайёр қабулларнинг ўтказилиши бизлар учун муҳим аҳамият касб этади, – дейди Амударё туманидаги «Манғит Инвест плюс» масъулияти чекланган жамияти раиси Жалғас Боймуратов. – 2017 йили «Асака» банкнинг 477 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари ҳисобидан иссиқхона ташкил этдик. Натижада 19 та янги иш ўрни яратилди. Етиштирилган помидор ва бодринг маҳсулотлари ички бозоримиздан ташқари, Қозоғистон ва Туркманистон давлатларига экспорт қилинмоқда.

Тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олди.

«Асака» АТБ матбуот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Top