Жамият | 15:15 / 18.09.2020
5167
3 дақиқада ўқилади

«Асака» банк: Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан 50 млн долларлик битим имзоланди

«Асака» акциядорлик-тижорат банки Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг 50 миллион доллар миқдоридаги маблағларини жалб қилиш бўйича стратегик аҳамиятга эга бўлган битимни имзолади. Ушбу маблағлар маҳаллий валютада кўрсатилади.

Йиғилган маблағлар иқтисодий инқироз пайтида зарар кўрган микро ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлашга сарфланади ва пандемиянинг Ўзбекистон иқтисодиётининг муҳим тармоқларига салбий таъсирини камайтиришга йўналтирилади. Ушбу кредит линияси банк мижозларига, шу жумладан экспортёр корхоналарга айланма маблағларни тўлдиришга тақдим этилади.

«ЕТТБ бир неча йиллардан буён Асака банки билан кўплаб соҳаларда ҳамкорлик қилиб келмоқда. Асосий эътибор иқтисодиётнинг устувор йўналишларини молиялаштиришга молиялаштиришга қаратилган. «Асака» банк 2019 йил сентябрь ойида ЕТТБнинг савдога кўмаклашиш дастурига аъзо бўлган эди ва қисқа вақт ичида у 2019 йил натижаларига кўра «Ўзбекистондаги энг фаол эмитент банк» мукофотига сазовор бўлди. Ушбу битим самарали ҳамкорликнинг давоми бўлиб, ЕТББ  учун Ўзбекистондаги муҳим аҳамиятга эга келишувлардан бири бўлди. Биз шундай қийин даврда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва пандемиянинг мамлакат корхоналари фаолиятига салбий таъсирини юмшатишда ўз ҳиссамизни қўша олишимиздан мамнунмиз» – деди ЕТББнинг молия институтлари ва Марказий Осиё бўйича раҳбари Шамсиев Жаҳонгир.

Банк бошқарувчи директор, Ташқи иқтисодий фаолият департаменти бошлиғи, А.Мирзияев: «Бугун имзоланган битим Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5996-сонли «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонида белгиланган вазифалар доирасида амалга оширилди. Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан жалб қилинган маблағлар «Асака» банк томонидан тақдим этилаётган кредит маҳсулотларининг янада қулайлигини оширади. Биламизки, пандемия даврида микро ва кичик бизнес йўналиши иқтисодиётнинг энг заиф соҳаларидан бирига айланди, шу сабабли, бугун жалб қилинган маблағлар айнан шу соҳаларни молиялаштиришга йўналтирилади. Натижада маҳаллий бизнесни янада фаол қўллаб-қувватлаш, экспортни кенгайтириш ва халқаро бозорларга чиқиш имкони яратилади».

ЕТТБ ва «Асака» банки ўртасидаги ҳамкорлик кўплаб йўналишларни ўз ичига қамраб олади ва кредит ресурсларини жалб қилиш билан чекланмайди. Томонлар, шунингдек, замонавий банк амалиётини татбиқ этиш ва савдони молиялаштириш воситаларидан, шу жумладан экспорт ва импортдан кейинги савдо операцияларидан фойдаланишда ҳамкорлик қилиб келмоқдалар. Бундан ташқари, ЕТТБ «Асака» банкининг приватизация жараёнига  тайёргарлик кўриш устида ҳам иш олиб бормоқда.

«Асака» банк Матбуот хизмати

Мавзуга оид