Ўзбекистон | 15:05 / 17.04.2020
27420
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кўтарилади

Кейинги ҳафтанинг биринчи ярмида ҳарорат яна кўтарилиб, 26-27 даражагача етади 

Фото: KUN.UZ

Бу йил апрель ойининг ўтган даврида об-ҳаво аномалиялари: Ўзбекистон учун ноодатий апрель қори, ҳароратнинг совиб кетиши ва кучли ёғинлар кузатилди.

«Ўзгидромет»нинг ёзишича, табиатнинг ўзи ҳам бундай кескин ўзгаришлардан чарчаб, ҳафтанинг иккинчи ярмида Ўзбекистонда об-ҳаво ниҳоят баҳорий қуёшли бўлди.

Яқин кунларда ва кейинги ҳафтанинг биринчи ярмида об-ҳаво худди шундай бўлади.

Ҳарорат бугун 20-22 даража атрофида бўлади, якшанба кунига эса иқлимий нормага яқинлашиб, 23-25 даражагача кўтарилади. Кейинги ҳафтанинг биринчи ярмида ҳарорат яна кўтарилиб, 26-27 даражагача етади.

Эслатиб ўтамиз, энг иссиқ йилларда апрель ойининг охирги ўн кунлигидаги ҳарорат 32-34 даражагача, мамлакат жанубида эса 35-37 даражагача етган.

Мавзуга оид