15:13 / 10.08.2018
16301

Ўзбекистон 1,1 мингта «Камаз» юк машинасига буюртма берди. Улар ҳарбий қисмларга мўлжалланган

Фото: unction.mil.ru

«Камаз» Ўзбекистонда мамлакат ҳарбий қисмлари учун юк автомобиллари ишлаб чиқаришни 10 баробар оширади. Юк машиналарига хизмат кўрсатиш учун катта сервис маркази керак, дея хабар берган Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Ибрагимов Қозон шаҳрида.

РБК’нинг ёзишича, Татаристон президенти Рустам Минниханов билан суҳбат давомида Тошкент вилояти ҳокими бир қатор қўшма лойиҳаларни, шу жумладан, ўтган йил охирида Ўзбекистонда ишлаб чиқарила бошланган «Камаз» юк техникасини етказиб бериш йўналиши бўйича ишларни муҳокама қилди.

«Биз сиз билан Тошкент вилоятида «Камаз» юк машиналарига хизмат кўрсатиш марказини ташкил этиш бўйича режаларни муҳокама қилгандик, чунки барча ҳарбий қисмлар Тошкент шаҳри атрофида жойлашган - 42та ҳарбий қисм», - деган Ибрагимов. 

2017 йилнинг ноябрида «Камаз» бош директори Сергей Когогин ва «Ўзавтосаноат» АЖнинг ўша пайтдаги бошқаруви раиси Умиджон Салимов Ўзбекистонда юк автотранспорт воситалари ишлаб чиқаришни ташкил этишни назарда тутувчи ҳамкорлик шартномасини имзоладилар.

Юк автотранспортини ташкил қилиш доирасида, Ўзбекистонда «Камаз» автомобилларини йиғиш бўйича биринчи 100 тўпламни етказиб бериш назарда тутилган. «Камаз» ва «Ўзавтосаноат» АЖ ўртасида шартнома имзоланиши Дмитрий Медведев бошчилигидаги Россия делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида бўлиб ўтди.

Top