11:04 / 12.08.2020
14005

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари кейинги йилга қолдирилди

Ўзбекистон миллий жамоасининг октябрь ва ноябрь ойларига мўлжалланган ЖЧ-2022 саралаш босқичи ўйинлари ўтказилмайди.

Tribuna.uz манбаси хабарига кўра, коронавирус пандемияси билан боғлиқ мураккаб вазият туфайли, 2020 йил якунига қадар миллий жамоаларнинг расмий ўйинларига тақиқ қўйилди. ЖЧ-2022 саралаш ўйинларининг барчаси 2021 йилга қолдирилган.   

Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2022 саралашининг 2-босқичида 13 октябрь куни сафарда Яман билан, 12 ноябрь куни ўз майдонида Сингапур билан, 17 ноябрь куни сафарда Саудия Арабистони билан ўйнаши лозим эди.

Бундан ташқари, 4 сентябрь куни Тожикистон билан, 7 сентябрь куни Эрон билан Тошкентда ўртоқлик баҳсида майдонга тушиши режалаштирилган эди.

Top