Спорт | 16:15 / 20.12.2022
34390
2 дақиқада ўқилади

Гризманнинг бекор қилинган голи, Мессининг Польша билан ўйиндаги пенальтиси — ЖЧ-2022да VAR'нинг 10та энг баҳсли қарори

Франциянинг Тунис (0:1) дарвозасига урган голининг бекор қилиниши ESPN томонидан VAR'нинг ЖЧ-2022даги энг баҳсли қарори сифатида тан олинди. 

Фото: Getty Images

Ҳужумчи Антуан Гризманн иккинчи бўлимнинг 90+8-дақиқасида африкаликлар дарвозасини ишғол қилган, аммо бош ҳакам Мэтью Конгер такрорий лавҳани кўриб, офсайд деб голни бекор қилганди.

Кейинчалик бу қарор устидан апелляция шикояти берилган, бироқ ФИФА уни рад этган. 

Энг баҳсли вазиятлар рейтинги:

1. Гризманнинг Тунисга урган бекор қилинган голи

2. Уругвай ҳимоячиси Хосе Хименес қўл билан ўйнагани учун Португалия пенальти тепгани

3. Войцех Шченсни Аргентина миллий жамоаси сардори Лионел Мессига қўпол ўйнагани учун Польша дарвозасига пенальти белгилангани

4. Япониялик яримҳимоячи Ако Танаканинг гўёки майдон ташқарисига чиқиб кетган тўп узатиб берилгач, Испанияга урган голи

5. Эквадор ҳужумчиси Эннер Валенсиянинг Қатарга урган голи офсайд туфайли бекор қилингани.

6. Франциялик ҳимоячи Тео Эрнандес марокашлик яримҳимоячи Софиан Буфалнинг оёғига зарба берганидан кейин пенальти белгиланмагани

7. Англия миллий жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейн франциялик ҳимоячи Дайо Упамекано билан тўқнашувда йиқилиб тушганидан сўнг жарима зарбаси берилмагани

8. Португалияликлар сардори Криштиану Роналду ганалик ҳимоячи Муҳаммад Салису билан тўқнашув натижасида йиқилгач, пенальти белгилангани

9. Гана ҳимоячиси Даниэл Амарти ва уругвайлик ҳужумчи Дарвин Нуньес тўқнашган вазиятда пенальти белгиланмагани

10. Бельгия билан ўйинда Хорватияга берилиши керак бўлган пенальти Деян Ловрен офсайдга тушган деб баҳолаб, бекор қилингани.

Мавзуга оид