17:10 / 07.07.2020
45761

Пандемиядан кейинги дунё қандай бўлади? БМТ бош котиби ўз тахминларини билдирди

БМТ бош котиби Антониу Гутерреш коронавирус пандемиясидан сўнг, дунёни кутаётган икки эҳтимол ҳақида фикрларини билдирди. У Швециянинг Aftonbladet нашрига берган интервьюсида шу ҳақда гапирган. 

Фото: РИА Новости

Унинг фикрича, биринчи, яъни яхши ҳолатда, мамлакатлар ҳозирги вазиятдан чиқиб кетишади. Шимолий давлатлар муваффақиятли тикланиш режасини тузади, ривожланаётган давлатлар ёрдам олишади. Бунда Гутерреш вакцина 9 ойда топилиши ва барча баробар бўлишига умид билдирган. Унинг айтишича, агар воқеалар ривожи шу тарзда бўлса, иқтисодиёт тикланишни бошлайди, шунда дунё 2-3 йилдан сўнг нормал ҳолатга келади

Мабодо давлат саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштирмаса, салбий воқеалар ривожи ҳам кузатилиши мумкин, дейди БМТ бош котиби. Бу ҳолатда, вируснинг янги тарқалиш марказлари пайдо бўлади, ривожланаётган мамлакатлардаги вазият ёмонлашади. Шу билан бирга, вакцина устидаги тадқиқотлар чўзилиши ёхуд унинг учун кескин рақобат кучайиши ҳамда иқтисодий имконият кўпроқ мамлакатларгина харид қила олиши мумкин. 

“Агар шундай бўладиган бўлса, биз сегрегация (ирқий камситиш намунаси), популизм (сафсатабозлик) ва ксенофобияга гувоҳ бўламиз”, — дея қайд этган Гутерреш.

Бундан ташқари, иккинчи ҳолат рўй бергудек бўлса, ҳар бир давлат ўз ҳолича яшашини, жаҳон ҳамжамияти умумий муаммоларни ҳал қилиш учун ягона бошқарувга бирлаша олмайди. Оқибатда, бош котибга кўра, глобал турғунлик содир бўлади ва камида 5-7 йил давом этади. 

Сиёсатчи, ҳозирда, дунё қайси йўналишда ҳаракатланаётганини айтиш қийин деган фикрни илгари сурар экан, имкон борича барчасини бажаришга ҳамда ёмон вазиятга тайёргарлик кўришга чақирмоқда. Пандемия ҳулқ-атворни ўзгартириши керак, аммо тарқоқлик барча учун хавфлидир. 

БМТ бош котиби, дунё етакчиларини жаҳон муаммоларини ҳал этиш ва халқаро ташкилотларнинг ҳаракат қилишлари учун бирлашишга чақирди. 

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top